-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Дим-дим қалъаси
А. Шамилов "Дим - дим"романига курд халқининг чет эл босқинчиларига қарши олиб борган қаҳрамонона, фожиали кураши тарихини асос қилиб олган. Асарда афсонавий Дим - дим қалъасининг шонли ҳимоячилари ва уларнинг донишманд йўлбошчиси Хано Олтинқўл ҳақида ҳикоя қилинади.
-
-
-
Чимилдиқда ёнган қиз
Ушбу асарида узоқ йиллар давомида проқуратура сохасида хизмат қилган адлия полковниги Хожирахонинг оғир жиноятларни очишдаги тажрибаси захматли мехнати акс эттирилади.
-
Кўнглим сарҳадлари. Шеър ва ҳикоялар
Шоир Ватан тупроғининг ҳар заррасини юрагидан ўтказади. Собира Бўлдиева ҳам ўз шеърларида ана шу юрт гўзаллигини, одамлар тақдирини, истиқлол нашидасини куйлайди. Ўй, хаёл, жўшқинлик, туйғулар безовталиги юракни ижодга ундайди: "Куйлашинг керак!" - деган турткини ижодкорга беради. Собира Бўлдиеванинг китобига киритилган бадиҳалар, "Чечамнинг армони" ҳикояси ҳам ана шу тариқа дунё юзини кўрди. Бу ижод намуналари ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.
-
Аёл кўз ёшларга ишонмайди. Қидирувдаги қиз.
Китобни мутолаа қилар экансиз, ёвуз ниятли, шахсий манфаати йўлида ҳар қандай қабиҳликдан қайтмайдиган кишиларнинг охир-оқибат разолатга юз тутишига ва эзгуликнинг ёвузлик устидан ғалаба қозонишига амин бўласиз. Китоб кенг адабиёт ихлосмандларига мўлжалланган.
-
Masallar
Ushbu kitobda muallif butun borlig`i bilan xalq manfaatini, sha`nini avaylab, ardoqlab, xilma-xil hajviy timsollar va turfa shaxslarni masal qahramonlari orqali fosh etgan.
-
Ғурурли миллат тимсоли
Олимжон Бўриевнинг "Ғурурли миллат тимсоли" қасида-достони Ўзбекистон мустақиллиги 6 йиллик тарихининг мухтасар, ўзига хос бадиий назмий ифодасидир. Сиёсий лиризмга суғорилган шоир қалб гавҳари истиқлол тарихининг янги бир саҳифаси бўлиб қолади, деб умид қиламиз.
-
Ҳикматдир дунё. Сайланма
Садриддин Салим Бухорий 1946 йил Бухоро шаҳрида зиёли оиласида туғилган. У 1972 йилда ҳозирги Бухоро Давлат университетининг чет тиллар факультетини тамомлаб, узоқ йиллар ушбу даргоҳда ёшларга сабоқ берган. Садриддин Салим Бухорийнинг бир неча шеърий китоблари, шунингдек, тарихий-маърифий мавзулар ҳамда тасаввуф авлиёлари тарихига доир ўттиздан зиёд асарлари нашр қилинган. Ушбу сайланма бетакрор шоирдан мерос қолган энг гўзал шеъру ҳикматлар, таржималардан таркиб топган бўлиб, у сизнинг маънавий-руҳий оламингизга илоҳий шукуҳ бахш этади.
-
Сени излаб келдим. Шеърлар
Абдунаби Бойқўзиевнинг мазкур китобчаси «Сени излаб келдим" деб номланиши бежиз эмас. Меҳр-муҳаббат га, турёнга тўла шоир замондошлари калбидан ҳам беғуборлик, бахт излайди. Ижодкор ва китобхонлар қалби ҳамоҳанг бўлишидан умидвормиз,
-
Девон рисола
Китобда адабий ҳаётидаги ғоят кенг ривожланишнинг энг муҳим томони ундаги тасаннум этилган ва даврнинг бош белгиловчи масалалари ҳақида ифода этилган. Унда "Девон" ва "Рисолаи" рубоийлар ва мухаммас, тўртликлар, шеърлардан иборат.
-
-
Бой ота камбағал ота
Мазкур китобда бой ва камбағал тоифадаги оталарнинг фикр-мулохазаларини бу хусусдаги тамойиллари келтирилган.
-
Уфқ. Трилогия
«Уфқ» трилогияси Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўзбекистон қахрамони Саид Аҳмад ижодида алоҳида ўрин тутади. Трилогия ХХ аср миллат ҳаётининг ўн йиллик даври иккинчи жаҳон уруши, уруш ва урушдан кейинги йиллар воқеаларини ўз ичига олади.
-
Бир аср ҳикояти (Темирчидан қолган тиллолар)
Машойихлар айтибдиларким, отанинг ўз ўғлини мақташи одобдан эрмас. Бу-кулол ўзи ясаган мўндини оғиз кўпиртириб таърифлагандай гап. Аммо фарзанд ўз отасини, унинг панд-насиҳатларини тез-тез эслаб, ибратли фазилатларини бошқаларга айтиб туриши он чандон савоб дебмишлар. Ушбу китобчани Сизга тақдим этишдан мурод ул зотни буюк аллома ёки донишманд қилиб кўрсатиш эмас, балки оддий, тақводор темирчининг бир асрлик умр лавҳалари мисолида ўзбек халқининг тарихий қисматига яна бир назар ташладилар
-
Тааммул
Шоир Манзар Абдулхайр шеърларида ажиб бир тахайюлий тарзга уйғун чинакам кўнгил ҳаракатлари бор. Шеъриятни ўз тақдири, деб билган шоирнинг ушбу шеърларини ўқир экансиз, гўё сўз замиридаги рамзий маънолар оламига сафар қиласиз. Китоб шоирнинг янги ёзган шеърлари ва "Қаш", "Бозгашт" сингари достонларидан таркиб топган. Ўйлаймизки, бу ҳол китобхонни эътиборсиз қолдирмайди.