-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Кўнгил риштаси
Кўнгил кўнгилдан сув ичар деганларидек, кўнгил кўнгилдан сув ичди-ю, лекин қаттиқ тақдир зарбасига учради. Туман ҳокимининг ўғли Али севгилисининг ўрнига олий ўқув юртига ўқишга жўнатилди ва бир умр виждон азобида қолди. Ўрмон хўжалиги бўйича яхши мутахассис бўлиб етишган Али туманнинг энг чеккасида жойлашган ўрмон хўжалигида ишлаб, қуриб бораётган ўрмонни сақлаб қолиш бўйича тадқиқот олиб боришга аҳд қилди. Бу ерда у беш йил аввал йўқотган севгилиси Гулжаннат ва ўғлини топди. Уйғур ёзувчиси Тўхта Аййюбнинг "Кўнгил риштаси" қиссаси Али ва Гулжаннатнинг беғубор севгиси, тақдир тақозоси билан улар бошига тушган ҳаёт зарбалари ҳақида ҳикоя қилади.
-
Актёр сиймоси
Ўзимиз билган, таниган кишилар ҳақида, айниқса, улар машҳур кишилар бўлса, гапиргимиз, ёзгимиз, хотираларимизни атрофдагилар билан бўлишгимиз келади. Китоб Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шариповнинг болалиги, ўсмирлиги, талабалиги, дастлабки ва ҳозирга қадар олиб бораётган меҳнат фаолияти ҳақида атрофлича маълумот беради. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган мазкур асар ўқитувчиларга нафақат Ҳусан Шарипов ҳаётидан, балки бир актёр фаолияти, қисмати ва фидойилигидан ҳикоя қилади.
-
Олтинчи йўлак. Қисса
Бобур собиқ снайпер, Чегара Қўшинлари сафида хизмат қилган. Хизматдан сўнг университетга ўқишга киради. Бу ерда у полковник Саид Ёдгоров билан танишади. У Бобурни ўз хизматига жалб этади. Хорижлик сармоядорларнинг режаси бўйича Афғонистондаги йирик наркокартелларнинг лабораторияларида янги турдаги гиёҳванд модда "Гера-М" тайёрланиши ва у шимолга, асосан Россияга жўнатилиши лозим. Хорижлик сармоядорлар ғоят пухта ўйланган режа бўйича бу "лойиҳани" жиноий ташкилотлар амалга оширишини истайди.
-
Армон
Ҳабибулла Қодирий оғир хасталиги туфайли доим кўзлари мунгли эди. Шу сабабли матбуотда янги чиққан шеърларни ифодали ўқиб берар эдик. Бир куни шу шеърларни тўплаб бир китоб чиқарсек бўлар экан. Шу маслаҳатга суяниб иш тутдим. Натижада ушбу китобча дунёга келди. Ушбу китобда Абдулла Қодирий ва асарлари ҳақидаги шеълардан иборат.
-
Андижон ёзувчи ва шоирлари
Андижон азалдан истеъдодларга бой. Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Нодираю Чўлпонлар юрти бўлмиш бу заминда ҳозирда яшаб, баракали ижод қилаётган қалам соҳиблари ҳаёти ва ижоди наъмуналаридан тузилган ушбу баёз сизларга манзур бўлади дея умид қиламиз.
-
Биз билган ва билмаган дунё
Китоб бахтнинг қирраларига бағишланган бўлиб, "Бахт нима?" Сиз бахт деганда нимани тушунасиз? каби саволларга бир неча сўз билан жавоб бериб бўлмаслигини, бахтнинг барча қирралари мукаммал бўлсагина инсон том маънода бахтли бўлишини исботлашга ҳаракат қилинди.
-
Кирлардаги_сунмас_лолалар
Рисола муаллифлари чулни ўзлаштиришдаларни енгиб, ўз жасоратлари билан эл огзига кийинчилик- тушган пахтакорларнинг қўлга киритаяпган ютуқлари, уларни республика буйлаб канот ёзган ташаббуслари ҳақида ҳикоя қилади.
-
-
G'arbiy frontda o'zgarish yo'q
Atoqli nemis yozuvchisi Eriх Mariya Remark ijodi bilan kitobхonlarimiz uning «Uch og‘ayni» romani orqali tanish- ganlar.
-
Ҳайратул аҳрор. Аҳрор ҳайратлари: "Навоийнома"нинг бешинчи китоби
Мазкур асар Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратлари сингари буюк зотларга, шавкатли темурийлар салтанати соҳибларига пири муршидлик қилмиш Нақшбандия тариқатининг қутби-Хожи Носириддин Убайдуллоҳ ал-Шоший-Хожа Аҳрор Валийнинг ҳайратли ҳаёти ва хайрли аъмоли ҳақидадир.
-
Сочининг савдоси тушти. Шеърлар
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзбек адабиётининг Алишер Навоийдан кейинги забардаст намояндаси ҳисобланади. У адабиётни ҳаётга, адабий тилни халқ тилига яқинлаштирди.
-
Ватан-ёниқ юрагим
Муаллиф ушбу қасидасида миллат учун буюк неъмат бўлган озодликни, истиқлолни васф этмоқ ниятида халқимиз тарихининг олис-олис қатламларига саёҳат қилади. Истиқлол йўллари осон кечмаган. Шоир ана шу ҳақда қалам тебратар экан, уларни халқимиз тарихида кечирган машаққатларни бўрттириш учун эмас, балки бугун буюк истиқлолимиз, озодлигимиз қадрини рўй-рост кўрсатиш учун, унинг қадрига етишимиз учун келтиради, авайлаб ардоқлашга чақиради.
-
Кўҳна девор. Роман
Романда аста-секин ўзи мансуб бўлган ижтимоий табақа кишиларининг тақдири бир хилда аянчли эканнини тушуниб етади. Мана шу тушунча уни эски тузумни кўтариб ташлаб, янги жамият тузиш учун курашга тайёрланишга чорлайди. Чэтан эркин нафас олаётган "қўҳна девор"и ортида мазлум ватандошларининг фарёди эшитилиб турар экан, бахтли бўла олмаслигини тушунади. Унинг ягона йўли янги жамият тузиш учун, инсонлар бахти учун кураш.
-
-
Сени соғинаман...
Шоирлар шаҳри Қўқонда асримизнинг 60-70 йилларига келиб мумтоз сўз усталари вужудга келтирган адабий муҳитнинг янги қатлами шаклланди. Бир гуруҳ истеъдодли ижодкорлар етишиб чиқди. Анвар Юнус ўз сози, ўз овозига эга шоирдир. Ушбу тўпламда шоирнинг Она, Ватан, табиатни мадҳ этувчи, умуман эзгуликка йўғрилган шеърларидан жамланди.
-
Танланган асарлар. Адабий-бадиий
Ушбу китобга 20 йиллардаги маданий ҳаракат иштирокчиларидан бири муаллим, журналист ва драматург Муҳаммад Саид Аҳрорийнинг сара асарлари жамланган. Миллат қайғусида битилган бу асарлар қарийб олтмиш йил мобайнида халқдан яшириб келинган эди. Истиқлолимиз неъматларининг бир меваси сифатида бу асарларни тўплаб, китобхонларга етказиш имкони туғилдики, уни чоп этиб, сиз азиз ўқувчиларимизга тақдим этмоқдамиз.