-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Топталган Гулбадан
Инсон тақдири, бу неча замонлардан буён қаламкашларни бефарқ қолдирмай, ҳар неки даврда ҳам ўз долзарблигини йўқотмай келаётган доимий мавзудир. Сизнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган ёзувчи Набижон Ҳошимовнинг янги асаридаги Зебузар исмли қиз эса, бизнинг замондошимиздир. Ҳа, унинг қисмати ўта ачинарли... Афсуски, бундай ҳолатга жамиятимизда учраб турадиган баъзи диёнатсиз, имонсиз ва худбт одамлар сабабчи.
-
Dao fazilatlar kitobi
Lao-zi-qadimgi Xitoy donishmandi, buyuk faylasuflaridan biri, mutafakkiri. Uning asl ismi Li Er (taxminan mil. av. 571- 471 y.) bo'lib, hurmatli nomlari Во-yang, Lao-dandir. Keng kitobxonlar ommasi uchun mo`ljallangan.
-
Гоблинлар қўриқхонаси
Альберт Эйнштейндек мутафаккир олим "Тасаввур билимдан кучлироқ" деганида ҳар томонлама ҳақ эди. "Гоблинлар қўриқхонаси" асарининг ўзбек тилида нашр этилиши ёшларимизда Коинот ҳақидаги билимлардан ташқари қудратли тасаввурни ҳам ривожлантиришга хизмат қилиши шак-шубҳасиздир.
-
Довул
Вақт буюк вa одил ҳакам. Тарихни тўқиб бўлмаслиги эса инкорсиз бир ҳақиқат. Мана, ўтган машъум етмиш йил давомида тўқилган «ёлгон тарих» вақт дарахтидан хазонга юз тутган кузги япроқлар мисол тўкилиб кетди. Муқаддас истиқлол боис - тамга босилган шарафли ўтмишимиз қайтадан бор бўй-басти билан гавдаланмоқда. Истеъдодли ёзувчи Жаббор Халиловнинг мазкур «Довул» китобини мутолаа этар экансиз, асримиз бошида миллат ғурури вa эрки учун жон фидо этган шаҳрисабзлик ёвқур инсонлар ҳаёти билан яқиндан танишасиз.
-
-
Зафарнома
Ҳазрати Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллигига бағишланган нашрда-"Зафарнома"дек табаррук ва буюк асарнинг 1516 йилдаги таржимасида солноманинг форсча матнига ишланмиш турли мактабларга мансуб миниатюралар зарвароғи илова этилди.
-
Ўтмаган кунлар
Бсназирнииг шеърларида эрксеварлик, шиддат ва мухаббатга ошуфталик бор. Она-Ватанга мехр кўрсатиш, унинг тону тошларини хам улуғлаш, инсонга садоқат, мука,тдас хилқатларга ихлос унинг шеърларидаги асосий мезонлар саналади. Шоира рухиятидаги иеён, ссвги ва нафисликка ўралган жасорат водий шеърият мактабида калам тебратаётгаи кизлар орасида унинг алохида овозга эга эканини кўрсатиб туради. Тўплам кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Темурий маликалар
Темур ва темурий шаҳзодалар XIV асрнинг иккинчи ярмидан XVI асрнинг биринчи чорагига Ўрта Осиё, Шимолий Афғонистон қисман Эрон ҳамда Ироқ мамлакатларида ҳукмронлик қилганлар. Шаҳзодалар сингари темурийлар сулоласига мансуб маликалар орасида ҳам истеъдодли сиёсатдон, суҳандон, етук олима ва ҳассос шоирлар етишиб чиққан. Улар тарих зарварақларида ўзларидан ўчмас из қолдирганлар. Мазкур рисолада Сарой Мулк хоним, Гавҳар Шод бегим, Шодмулк Хотун, Аржуманд бону, Зебунисо бегим сингари истеъдодли темурий маликалар ҳақида қизиқарли маълумотлар ўрин олган.
-
Madaminbek: Qonili gullar vodiysi
O'tgan asr boshlarida Turkiston alg'ov-dalg'ov voqealar girdobida qoldi. Shunday og'ir vaziyatda xalqimiz orasidan chinakam yurt fidoyilari yetishib chiqdi va vatan ozodligi yo'lida tengsiz kurashga kirishdi. Qo'lingizdagi asar millat qahramonlaridan biri Madaminbekning hayot va kurash yo'liga bag'ishlangan. Asarni o'qish davomida kitobxon bugungi dorilomon kunlar osonlik bilan kelmaganini tushunib yetadi deb o'ylaymiz.
-
Сенинг севгинг
Адолат ва ҳаққониятни севган ва ҳар нарсадан устун қўйган адиб ва шоир, Шуҳрат тирик бўлганида 85 га кирар эди. Ўзи ҳам умр бўйи адолат ва ҳаққониятни, меҳр ва муҳаббатни, одамийлик ва оқибатни куйлаб ўтди. Атоқли шоирнинг шу мавзудаги ўлмас шеърларидан саралаб сайланма туздик. У сиз азиз ўқувчиларга манзур бўлади, деб ўйлаймиз.
-
-
Кафтдаги ниҳол
Китобхонлар эътиборига ҳавола этилаётган бу гулдаста ёшлар баёнини ана шу самимий, навраста кўнгиллар илҳоми меваси, деб ҳисоблаш мумкин.
-
Mushuklar shahri xotiralari
Xitoylik taniqli adib Lao Shening bir qancha asarlari ma'lum.Fazoviy kemasi ana shu sayyorada halokatga uchragan, o'zida saqlanib qolgan, shu joydagilarga dahshatli tuyulgan to'pponcha bilan qudratli shaxsga aylanadi.
-
Шаҳзода Бобур
Улуғ юртдошимиз Заҳириддин муҳаммад Бобур нисбатан қисқа, лекин кўплаб умрларга татигулик ҳаёт йўли давомида амалга оширган ғоят улкан сиёсий, ижодий, бунёдкорлик ва бошқа хайрли ишлар эндиликда бутун дунёга маълум ва машҳур. Тақдир тақазосига кўра, ёш ўсмир чоғидаёқ тахтга ўтириши билан талатўпли воқеалар гирдобига шўнғиган инсон боласининг шунча ишлар қилишига улгургани ҳайратланарлидир.
-
Руҳим титроғи
Гулшода Ҳасанованинг асли касби ўқитувчи. Илмга ташна қалб эгаси туйғуларининг тўлқинларини шеърий мисраларга тизади.Гулшода тунни кунга улаб битан шеърларидан бир кичик тўплам тайёрлади. Бу тўпламни “Руҳим титроғи” деб номлади. Шеърлар сизларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Дунёнинг калити
Инсон қалбининг тадқиқи ва таҳлилининг интиҳоси йўқдир. Одам умри бўйи ўзини англамоқ, ўзлигини тушунмоқ ҳаракатида яшайди. Бировлар илм орқали бу жумбоқ асрорини ечади, бировлар сўнги нафасигача дунёга не мақсадда келиб не олиб кетаётганлигини билолмай риҳлатга чекинади. Шу нуқтаи назардан биз азиз ўқувчи эътиборини бир фикрга қаратмоқчимиз, Ушбу китобдаги бадиа,мушоҳада ва мақолаларнинг бир нафасда ўқишга шошилманг, аввало уларнинг мағзини чақинг, ҳулоса чиқаринг. Чунки илм ўрганишдан мурод энг аввало унга амал қилмоқдир. Акс ҳолда илм ҳор этилган бўлади.