-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Дилкушо такрорлар ва руҳафзо ашъорлар
Ушбу рисолада Алишер Навоийнинг таржиъбанд, таркиббанд, соқийнома шеърлари ва Султон Ҳусаин шарафига ёзган қасида мадҳиялари тўгрисида сўз боради. “Назм ул-жавоуир ” тўртликлар тўппамининг моҳияти ва ғоявий мазмунига оид фикр, мулоҳазалар, шарҳ ва талқинлар баён этилган.
-
Лайли ва Мажнун
Абдураҳмон Жомийнинг "Лайли ва Мажнун" "Саломон ва Абсол" достонлари форс-тожик тилидан илк бор ўзбекча ағдарилиб нашр этилмоқда. Ҳар иккала достон Шарқ классикаси дурдоналаридан ҳисобланиб соф севги ва абадий садоқат одамийлик меҳр оқибатни тараннум этади.
-
Граф Монте Кристо (Иф қалъасининг маҳбуси) Иккинчи китоб
«Граф Монте Кристо» кенг китобхонлар эътиборини қозонган асардир. Унда инсонийпик, шахс эркинлиги ва туйғулар гўзаллиги улуғланади. Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин бўлсада чиқиши ўз ифодасини топади. Қаҳрамонлар ўртасидаги меҳр-оқибат ва зиддиятлар муаллифнинг ниҳоятда кузатувчан ва моҳирлигини намоён этади.
-
Дилдаги дур
Дил покланмагунча инсоннинг тили,қўли,йўли покланмайди.Одамзодни минг куйга соладиган,умрига минг бир фасл олиб кирадиган кўнгил бу кўнгилдир,бу кўнгил!Кўнгилда гоҳ имон чақириқлари жаранглаб,гоҳида эса шайтон васвасалари жунбуш уради.Хамма гап ўша икки овозни ҳушёр эшитишда!Яхшисидан ёмонини ажрата билишда!
-
Баҳористон
Шарқ адабиётининг мумтоз шоири буюк сўфий шайх Абдураҳмон Жомий Навоий ҳазратларининг дўсти замондоши маслакдоши шу қаторда ўзбек ва тожик халқларининг маънавий устози ҳамдир.
-
Ҳаётий ҳикматлар ва танбеҳлар
Фёдор Достоевский— бугунги куннинг аксарият китобхони учун севимли адиб. Ўқувчиларининг ёшида чегара йўқ. Муаллифнинг қайси асари бўлмасин, рўбарў бўлган китобхон, сўзсиз, варақлаб кўради. Файласуф адибнинг ёзганлари ҳаётий ҳикаматга, инсонийликка чорловчи самимий танбеҳга йўғрилганига мазкур китоб мутолааси орқали яна бир бор амин бўламиз.
-
Antifer tog'aning ajoyib va g ‘aroyib sarguzashtlari I qism
Antifer tog`ning ajoyib va g`aroyib sarguzashtlari romani keng kitobxonlar ommasiga mo`ljallangan bo`lib, o`zida tarbiyali voqealarni jamlagan.
-
Жалолиддин Румий
Бу китоб улкан шеърий мерос қолдирган буюк сиймо Жалолиддин Румий ҳақидадир. Мана неча асрлардан бери шоирнинг ғазал ва рубоий, қасида ва маснавийлари жаҳон китобхонлари қўлидан тушмай келади. Жалолиддин Румийни Саъдий Шерозий, Хофиздан тортиб то Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий ва Бобурлар ҳам ўзларига устоз санаганлар. Унинг асарларини чанқоклик билан мутолаа килганлар.
-
Кўнгил дарди (шеърлар)
Абдураҳмон ал-Хомисий мисрлик шоир ва прозаик драматург кинорежиссёр бўлиб, қатор асарларида урушни қоралаб истибдодни фош этган тараққийпарвар санъаткордир. Қўлингиздаги мажмуа ижодкорнинг турли йўлларида ёзилган шеърларидан ташкил топган.
-
Девони Ниёзий
Отаниёз Девон Охунд (вафоти 1928 й.) машҳур хонанда Комилжон Отаниёзовнинг падари бузрукворидир. Ниёзий тахаллуси билан шеър ёзган шоир ва давлат арбоби ўзидан ҳазаллар девони қолдирган. Девоннинг тўртта қўлёзма нусхаси Тошкент давлат шарқшунослик институти хузуридаги Шарк қўлёзмалар маркази хазинасида сақланмокда. Мазкур девон шу қўлёзмалар асосида нашрда тайёрланди.
-
O'zbek xalq maqollari
Til, falsafa va badiiy ijodning o'ziga xos hodisasi sifatida yuzaga kelgan xalq maqollari folklorning ixcham shakl, ammo teran mazmunga ega bo'lgan bir janridir. Har biri tilimiz ko'rkini, nutqimiz nafosatini, aql - farosat va tafakkurimiz mantiqini hayratomuz bir qudrat bilan namoyish etgan va eta oladigan bunday badiiyat qatralari xalqimizning ko'p asrlik hayotiy tajribalari va maishiy turmush tarzining bami-soli bir oynasidir.
-
Вақт дарёси
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдунаби Ҳамронингбир неча назмий ва насрий тўпламлари китобхонларга яхши таниш. "Вақт дарёси" тўплами адибнинг сара ҳикояларидан ташкил топган.
-
Тўла асарлар тўплами
ХХ аср ўзбек маданиятининг улуғ намояндаларидан бири Абдулла Қодирийнинг адабий мероси адабиётнинг қатор тур ва жанрларида яратилган асарлардан иборат. Абдулла Қодирийнинг асарларининг ушбу нашрида ёзувчи қаламига мансуб барча бадиалар китобхонга биринчи марта тўла ҳолда тақдим этилади.
-
Безовталикдан халос бўлиш ва янги ҳаёт бошлаш сирлари
Кундалик ҳаётда ташвишларга шунчалик ўралашиб қоламизки, у бизни безовталик, саросималик, ранж-алам ва дилгирликка дучор қилади. Оқибатда ўзимизга касаллик орттирганимизни билмай қоламиз. Кучли сиқилиш, нохуш ўй-ҳаёллар бизни ич-ичимиздан кемира бошлайди. Китобда безовталикнинг омиллари, ечими баробарида турфа инсонлар ҳаётидаги турли ҳолатлар мисол тариқасида келтирилади. Китоб кенг ўқувчилар оммаси учун мўлжалланган.
-
Uch oltin g'isht
Ushbu mo'jazgina kitobchada bolajonlarga mo'ljallangan turli mavzudagi she'rlar to'plangan. Ayniqsa ular tabiatdagi foydali o'simliklar, hasharotlar haqidagi quvnoq she'rlardan zavqlanib, to'plam so'ngida berilgan ertaklardan o'zlariga kerakli saboqlarni oladilar.
-
Савдо саънати
Профессор Ҳерберт Кессон кишиларнинг Ўз-ўзини катта ҳаётга тайёрлаш,омад ва бахтга эришиш учун ҳаракт қилиш йўллари тўғрисидаги бир қатор китоблари билан Сиз ўқувчиларга яхши таниш. "Савдо санъати " китобида эса ёзувчи ҳозирда жуда долзарб бўлиб бораётган савдо маданияти, сотувчи ва харидор муносабатлари ҳамда молни қандай қилиб тез ва кўп сота олиш сирлари ҳақида қизиқарли маълумотлар берган. Бозор иқтисодиёти шароити ва савдо соҳаси жадал суръат билан ривожланиб бораётган ҳозирги кунда бу китобнинг аҳамияти беқиёс, деб ўйлаймиз. "Савдо санъати" Сизга манзур ва фойдали бўлишига умид қиламиз