-
-
-
Atrof muhitni muhofaza qilish. Ekologiya
-
ЎЗБЕКИСТОН ТУПРОҚЛАРИ ВА УЛАРДАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ
Маълумки, иқлимнинг ўзгариб бориши ва унинг атроф-муҳитга таъсири XXI асрнинг энг асосий глобал муаммоларидан бири ҳисобланади. Бунда антропоген омилларининг иқлим ўзгаришига фаол таъсири остида табиий ресурсларни, шу жумладан, тупроқ қатлами, сув манбаларини ва биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш долзарб масала ҳисобланади.
-
OʻGʻIT QOʻLLASH TIZIMI
Tavsiya etilgan ushbu o'quv qo'llanma qishloq xoʻjaligi oliy o'quv yurtlarining 5410100 Agrokimyo va agrotuproqshunoslik ta'lim yo'nalishi talabalari uchun mo'ljallangan. O'quv qo'llanmaning birinchi bobi amaliy mashg'ulotlar mavzulari, ikkinchi bobi laboratoriya mashg'ulotlariga bag'ishlangan. Har bir mavzu mohiyati, ishni bajarish tartibi, topshiriq va xulosalar qismidan iborat. Talabalar topshiriq asosida kichik guruhlarda mustaqil ish bajarib yangi pedagogik texnologiyaga ko'ra mashg'ulotning asosini izohlaydilar. O'quv qo'llanmadan qishloq xo'jaligi agronomiya bakalavr yo'nalishlari talabalari, 5A410102-Agrokimyo mutaxassisligi magistrantlari ham foydalanishlari mumkin.
-
ТУЯҚУШЛАРНИ ПАРВАРИШЛАШ
Туяқушчиликни сердаромадлиги шундаки, агар фермада қорамолчиликни ривожлантирадиган бўлсак, ҳар бир бош сигирдан бир йилда бир бош бузоқ олиш мумкин. Сигирни уруғлантириб, ундан фойда олгунга қадар 2-3 йилга яқин вақт ўтади, чунки бузоқни сўйишдан олдин маълум тирик вазнгача эга бўлиши учун бўрдоқига боқилиши керак бўлади. Бузоқ сўйиш кондициясига етиш учун тирик вазни 250 кгни ташкил этиши керак. Шунингдек, ундан олинадиган тахминан 2,5 м2 терини ҳам ҳисобга олиш лозим.
-
ТУХУМ ЙЎНАЛИШИДАГИ ТОВУҚЛАРНИ ПАРВАРИШЛАШ
Барқарор узоқ муддатли озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш Ўзбекистон Республикасининг макроиқтисодий, сиёсий ва ижтимоий манфаатларига боғлиқ бўлган муҳим вазифа ҳисобланади. Озиқ-овқат хавфсизлигини барқарор таъминлашда паррандачиликни ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эгадир. Паррандачилик чорвачиликнинг тез даромад берадиган соҳаларидан бири бўлиб, аҳолини парҳез гўшт ва тухум маҳсулотлари билан таъминлаш имконини беради.
-
TУРП ЕТИШТИРИШ
Ўзбекистонда сабзавотларнинг жуда кўп турлари экилиб, Марказий Осиё мамлакатлари орасида сабзавот етиштиришда етакчи ўринни эгаллайди. Сабзавот экинлари қадим замонлардан етиштирилади. Ўзбекистонда карам, бодринг, пиёз экинлари тўрт минг йилдан бери сабзи, лавлаги, шолғом, турп, саримсоқ пиёз ўсимликлари эса икки минг йилдан бери етиштириб келинмоқда.
-
ТУПРОҚСИЗ ЭКИН ЕТИШТИРИШ
Ижтимоий лойиҳалар билан аграр соҳага сармоя киритиш доирасида “Агробанк” АТБ томонидан 100 та китобдан иборат қўлланмалар тўплами тайёрланди. Тўпламда қишлоқ хўжалиги соҳаси, жумладан, мева-сабзавот ва полиз экинлари, ғаллачилик, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик каби тармоқларнинг энг илғор тажрибаларига оид ривожланган давлатлар ва юртимизда эришилган кенг қамровли илмий ва амалий маълумотлар қамраб олинган.
-
“ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ”
тупроқ - табиий тирик жисм ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш воситаси, унинг келиб чиқиши, тузилиши, таркиби, хоссалари ва унинг энг асосий хусусияти-унумдорлигини ўрганиш, улардан оқилона фойдаланиш ва мухофаза қилиш, тупроқнинг унумдорлигини тиклаш, сақлаш ва ошириш йўлларини, тупроқнинг хосса - хусусиятларини, кимѐвий таркибини ҳар томонлама ўрганиш ва шу асосда тупроқнинг унумдорлигини ошириш, сифатига баҳо бериш (бонитировкалаш), иқтисодий бахосини, мухофазасини билиш, ҳар хил ўсимликларнинг тупроқ холатига кўра ҳосилдорлигини оширишнинг илмий асосланган чора-тадбирларни ишлаб чиқишни ўргатишдан иборат.
-
Tuproq bonitirovkasi
Yerda hayotning paydo bo‘lganiga 2 mlrd. yildan ko‘proq vaqt o‘tgan bo‘lsa, yerdagi o‘simliklar va tuproqning tarixi esa o‘z ichiga 0,5 mlrd. yil atrofidagi vaqtni qamrab oladi. Shuncha vaqtdan beri o‘simlik tomonidan, tuproq tomonidan ma’lum muvozanatga asosan kosmik energiya yutiladi, oqibatda tuproq gumusi va minerallarida to‘planib uning unumdorligini belgilaydi. Bu mexanizmda tuproq qoplami qatnashadi. Tuproq faol ishtirokchi tariqasida energiyani yutadi, to‘playdi va sarflaydi.
-
ТРАКТОРЛАР ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАШИНАЛАРИГА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ҚОИДАЛАРИ
Техник хизмат кўрсатиш (ТХК) – бу янги ёки капитал таъмирланган тракторлар ва машиналарни меъёрида ишлашини таъминлайдиган, носозликлар, аварияга олиб келадиган едирилишлар ва бузилишларни олдини оладиган, қишлоқ хўжалиги техникасини ишчанлик ҳолатини ва сақловчанлигини таъминлайдиган операциялар тўпламидан иборат бўлиб, мазкур тўплам машина деталлари, узеллари ва механизмларини тозалаш, текшириш, созлаш, маҳкамлаш ва мойлашга доир муҳандислик тадбирларини ўз ичига олади. Умуман айтганда ТХК – бу агротехник тадбирлар мавсумлар (йил) давомида машиналарни иш қобилиятини сақлаб туришга йўналтирилган муҳандислик тадбирларининг йиғиндисидир.
-
ТРАКТОРЛАР ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАШИНАЛАРИНИ ИШЛАТИШДАГИ ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ
Ижтимоий лойиҳалар билан аграр соҳага сармоя киритиш доирасида “Агробанк” АТБ томонидан 100 та китобдан иборат қўлланмалар тўплами тайёрланди. Тўпламда қишлоқ хўжалиги соҳаси, жумладан, мева-сабзавот ва полиз экинлари, ғаллачилик, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик каби тармоқларнинг энг илғор тажрибаларига оид ривожланган давлатлар ва юртимизда эришилган кенг қамровли илмий ва амалий маълумотлар қамраб олинган.
-
СУТДОР ҚОРАМОЛЛАРНИ ПАРВАРИШЛАШ
Ўзбекистонда амалга оширилаётган жадал иқтисодий ислоҳотлар самарасида турли мулкчилик ва хўжалик юритиш тизими такомиллашиб бормоқда. Қишлоқ хўжалик ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришда шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликлари иқтисодий барқарорликнинг қудратли омилига айланмоқда. Чорвачилик ҳам озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Унинг улуши мамлакатда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 46,5 фоизини ташкил этмоқда.
-
СУТ ВА СУТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ
Бозор иқтисодиёти шароитида эркин рақобат ва аҳолининг турмуш даражаси ўсиб бориши янгидан янги хуштаъм, мазали, сифатли сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни талаб қилади. Шу боисдан барча ишлаб чиқариш корхоналарида кенг кўламли маркетинг хизмати йўлга қўйилиб, ишлаб чиқариш жараёнлари тўхтовсиз такомиллаштирилиб, янги жиҳоз ва материаллардан фойдаланишга киришилмоқда
-
Аёл ва ижтимоий тараққиёт
Ушбу қўлланмада ижтимоий, иқтисодий ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият кўрсатиб, илмий изланишлар олиб бораётган олима аёлларимизнинг изланишлари натижалари кенг ёритилган.
-
УМУМИЙ ДЕҲҚОНЧИЛИК ВА МЕЛИОРАЦИЯ АСОСЛАРИДАН ЛАБОРАТОРИЯ ИШЛАРИ ВА АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР
Ўзбекистон Республикаси мустақиллика эришгач қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилиш, ушбу соҳага малакали кадрларни жалб қлиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда замонавий агротехникаларни қўллаш, етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ўзимизда қайта ишлаш каби масалаларга катта эътибор берилди. Республикамизда фермер хўжаликларининг ташкил этилиши, ерга илмий муносабатда бўлиш, деҳқончилик маданиятини шакллантириш, мавжуд ерлардан самарали фойдаланиш, илмий асосланган ҳолда тупроқ унумдорлигини ошириш натижасида қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ва сифатли маҳсулот етиштириш учун замин яратди.
-
Агроэкология
Магистрлар учун тавсия этилган маъруза матнлари тасдиқланган намунавий дастур асосида ёзилган бўлиб, ушбу фанга доир асосий тушунчалар ва маълумотлар баён этилган.
-
СОЯ ВА МАХСАР ЕТИШТИРИШ
Соя минг йиллар давомида Шарқда етиштирилган, у ердан бутун жаҳонга тарқалган ва ҳозирги кунда эса дунё бўйлаб катта майдонларда етиштирилмоқда. Олимлар соянинг ватани Хитой, Корея, Манжурия каби узоқ Шарқ мамлакатлари деб ҳисоблашади, 1690 йилда немис ботаниги Кеампфер томонидан Европага, у ердан 1800 йилларнинг бошида Америкага олиб борилган. АҚШ чегараларида соя биринчи марта 1804 йилда Марказий ва Ғарбий Америкада етиштирила бошланган. Америкада соя етиштириш кўпроқ Мексика каналидаги катта портларга етказиб беришни осонлаштириш мақсадида Миссисипи дарёси атрофидаги штатларда ривожлантирилган.